Ўзбекистон бокс мундиалини ғалаба билан бошлади. Бугун кимлар рингга чиқади?
Спорт
−
02 Май 2023
10218Айни кунларда Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунида ўзбекистонлик боксчилардан -60 кг вазн тоифасида Мужбилло Турсунов ҳиндистонлик Сингҳ Вариндерни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бугун, 2 май куни яна 3 нафар Ўзбекистон вакили мундиалдаги юришини бошлайди.
Кундузги дастурда -86 кгда Шоҳжаҳон Абдуллаев саралаш жангида қирғизистонлик Адилбек Эркин Уулуга қарши рингга кўтарилса, - 63 кг вазнда Руслан Абдуллаев пуэрто-риколик Мануэл Фебус билан жанг қилади.
Кечки дастурда эса - 80 кгда Жасурбек Йўлдошев жазоирлик Юнес Немочи билан ҳисоб-китоб қилиб олади.
Кундузги дастур жанглари 13:00 дан кейин, кечки дастур баҳслари эса 18:00 дан сўнг бошланади.