Ўзбекистон БМТ динлараро бағрикенглик резолюциясининг ҳаммуаллифи бўлди

Жамият

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси “Нафрат сўзларига қарши курашиш контекстида динлараро ва маданиятлараро мулоқот ва бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш” резолюциясини қабул қилди. Ўзбекистон унинг ҳаммуаллифларидан бири бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жорий йилнинг 25 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг ялпи мажлисида “Нафрат сўзларига қарши курашиш контекстида динлараро ва маданиятлараро мулоқот ва бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш” резолюцияси консенсус асосида қабул қилинди. Резолюция ҳар икки йилда, анъанавий равишда Марокаш делегацияси ташаббуси билан қабул қилинади.

Резолюция 49 та давлат томонидан тайёрланган. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Шунингдек, резолюцияни тайёрлашда Туркия, Озарбайжон, Хитой, Покистон, Баҳрайн, Иордания, Ироқ, Миср, БАА, Уммон, Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайт, айрим Африка давлатлари, Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳаммуаллиф сифатида қатнашган. 

Резолюцияда Қуръонни таҳқирлаш ҳолатлари, диний камситиш, нафрат ва зўравонлик ҳолатлари кўпайганидан хавотир билдирилган. Уларни амалга оширган шахслар ким бўлишидан қатъий назар, исломофобиядан мотивация олгани қайд этилган.

Резолюциянинг асосий мақсади ва чорлови – диний рамзлар, муқаддас китоблар, уй-жой, корхоналар, мулк, мактаблар, маданият марказлари ёки ибодат жойларига қарши қаратилган зўравонлик ҳаракатларини, шунингдек, халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид равишда диний обидалар, диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга ҳужумларни қоралашдан иборат.

Резолюция билан ҳар йили февраль ойининг биринчи ҳафтасини барча динлар, конфессиялар ва конфессиялараро муносабатлар Бутунжаҳон ҳафталиги деб эълон қилиниши қўллаб-қувватланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон БМТ бағрикенглик резолюцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг