Ўзбекистон АҚШга янги элчи тайинлаши кутилмоқда
Жамият
−
01 Март 2023
8592Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, элчиликка номзод Олий Мажлис Сенатига киритилган. Эртага, 2 март куни Сенатнинг 37-ялпи мажлисида номзод сенаторлар томонидан кўриб чиқилади. Бизги оид маълумотларга кўра, номзод аллақачон Сенат қўмиталари томонидан тасдиқланган.
“Америка овози” журналисти Навбаҳор Имомованинг Facebook саҳифасида ишора қилишича, Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси ўлароқ тасдиқланган.
Маълумот учун, 2017 йилнинг 10 октябридан буён Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимида Жавлон Ваҳобов фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, Фурқат Сидиқов 1971 йил 7 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1993 йил Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.
У 1993-1995 йилларда “UzDaewoo Electronics” қўшма корхонаси катта мутахассиси, 1995-1996 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ходими, 1996-2002 йилларда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти катта илмий ходими, 2002-2007 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси атташеси, 2007-2011 йилларда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими, 2011-2015 йилларда АҚШдаги элчихонаси биринчи котиби, 2015-2020 йилларда Ўзбекистоннинг Покистон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси, 2020-2022 йилларда Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2022 йилнинг 14 ноябридан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У рус ва инглиз тилларини билади. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.
LiveБарчаси