Ўзбекистон АҚШга 100 млрд долларлик инвестиция киритади

Жамият

image

Яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим минераллар, авиация, автомобиль бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва кимё, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишувни эълон қилишдан мамнунман”, деб ёзган Трамп.

Маълум қилинишича, яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим минераллар, авиация, автомобил бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва кимё, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади.

“Мен Ўзбекистоннинг юксак ҳурматли Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман. Мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ муддатли ва самарали муносабатларни интизорлик билан кутамиз!” дейди Трамп.

Бу келишув ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳам C5+1 саммитида сўз очган эди.

“Бугун мен сизга уч йиллик қўшма инвестиция дастурини тақдим этдим, унинг умумий қиймати 34 миллиард долларни ташкил этади. Бу – жуда йирик, стратегик аҳамиятга эга лойиҳалардир. Бу ҳақда биз сиз билан Нью-Йоркда ҳам гаплашган эдик ва бугун яна таъкидлаб ўтдим. Шундай экан, олдинда катта истиқболлар бор”, деган Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида АҚШга қилган ташрифи давомида “Boeing”дан 22 та “787 Dreamliner”ни 8 миллиард долларга сотиб олиниши эълон қилинганди. 23 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Дональд Трамп учрашганди ва ўша куни Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасида 105 миллиард доллар миқдорида келишувлар амалга оширилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг