Ўзбекистон АҚШдан дронлар сотиб олиши ростми? Мудофаа вазирлиги изоҳ берди

Жамият

image

Ўзбекистон АҚШдан разведкачи учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олишни режалаштирмаган. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати расмий Тошкент америка дронларига қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларга жавобан шундай муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти томонидан миллий армияни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон қурол-яроғ ва ҳарбий техника халқаро бозорини доимий равишда кузатиб боради. Дунёда робот тизимлари ривожланаётган бир пайтда учувчисиз учиш аппаратларининг кузатилиб борилиши ҳам бундан мустасно эмас.

Ҳеч кимга сир эмаски, америкалик учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчилари бу борада етакчилардан бири ҳисобланади, шунинг учун ҳам Ўзбекистонлик мутахассислар томонидан уларга маълум қизиқиш билдирилмоқда, бироқ бугунги кунга қадар “Puma – RQ-20” учувчисиз учиш аппаратини сотиб олиш масаласи кўтарилмаган.

Шу муносабат билан журналист ва блогерлар, оммавий ахборот воситалари вакилларидан ижтимоий ва бошқа оммавий ахборот воситаларида аниқ тасдиқланган маълумотларни ёритишларини сўраймиз”, дейилади вазирлик расмий муносабатида.

Аввалроқ, Ўзбекистон FMS (The Foreign Military Sales - АҚШ ҳарбий савдоси дастури)  доирасида 8,5 млн долларга Америкада ишлаб чиқарилган 38 та RQ-20B Puma 3 AE кичик разведкачи дронларини сотиб олиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазирлиги

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг