Ўзбекистон Америкадан 38 та разведкачи дрон сотиб олади
Жамият
−
10 Февраль 2022
9176Ўзбекистон FMS (The Foreign Military Sales - АҚШ ҳарбий савдоси дастури) доирасида Америкада ишлаб чиқарилган 38 та RQ-20B Puma 3 AE кичик разведкачи дронларини сотиб олади. Бу ҳақда Британиянинг “Shephard Media” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, учувчисиз учиш аппаратлари Ўзбекистонга жорий йилнинг 30 ноябрига қадар Американинг мудофаа пудратчиси AeroVironment томонидан етказилади. “Shephard Media” маълумотларига кўра, битимнинг умумий суммаси 8,54 миллион долларни, битта қурилманинг нархи эса 225 минг долларни ташкил қилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон белгиланган нархда 38 та учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олиши керак.
Маълумот ўрнида, Puma 3 AE қуруқлик ёки денгиз устида разведка қилиш учун мўлжалланган ва реал вақтда тасвир маълумотларини тақдим этади. Дронлар иккита 15 мегапикселли камералар билан жиҳозланган, улар 50 карра катталаштириш (zoom) ва орқа ёруғликка эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда замонавий технологиялар асосида учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилганди.
LiveБарчаси