Ўзбекистон Афғонистоннинг учта шаҳаридаги портлашга муносабат билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси муқаддас Рамазон ойи кунларида Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуз шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилди.

“Тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган зўравонлик ҳаракатлари Афғонистонда барқарор тинчлик ва миллий тотувлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

Ўзбекистон томони ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди”, дейилади баёнотда.

Маълумот учун, кеча, 21 апрель куни Афғонистоннинг учта шаҳрида бирданига портлашлар содир бўлган эди. Биринчи портлаш Қобулнинг бешинчи полиция округида юз берди, унда икки бола жароҳатланди. Кейин Балх вилояти маркази Мозори-Шарифдаги Сех Докан масжидида портлаш бўлди. Оқибатда 5 киши қурбон бўлди ва 65 киши жароҳатланди. Учинчи портлаш Қундуз вилояти марказининг Сардавор туманида содир бўлди. Унда 4 киши ҳалок бўлгани, 18 нафари жароҳатлангани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

431

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг