Ўзбекистон афғон халқига 58 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди
Жамият
−
12 сентябр 2022 6462 1 дақиқа
Ўзбекистон Афғонистонга 58 тонна юкни ўз ичига олган навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
“Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик юклари ортилган автомашиналари Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказиб берилди”, дейилади хабарда.

Бу галги кўрсатилган ёрдам аввалгиларидан фарқли равишда, оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларнинг ўзларига тарқатилган.
420 та оилага мўлжалланган инсонпарвалик ёрдами таркибида 50 килограмдан ун, 25 килограмдан гуруч, 10 килограмдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан тушонка, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша маҳсулотлари мавжуд.


Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август