Ўзбекистон аҳолиси 129 йилда қарийб 10 баробарга кўпайди

Жамият

image

Ўзбекистонда мамлакат аҳолиси сони сўнгги 129 йил ичида қарийб 10 баробарга кўпайди. Бу ҳақда бугун, 30 июнь куни аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ҳозирда республика аҳолиси сони 39 млн 47 минг 321 нафарни ташкил этмоқда.

2026 йилги дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 1989 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига нисбатан қарийб икки баробарга ошган, 1897 йилга нисбатан эса қарийб 10 баробарга кўпайган.

Аҳоли сонининг йиллар кесимидаги ўсиш динамикаси қуйидагича:

  • 1897 йил – 3 млн 910,6 минг нафар;
  • 1926 йил – 5 млн 272,8 минг нафар;
  • 1939 йил – 6 млн 271,3 минг нафар;
  • 1959 йил – 8 млн 105,6 минг нафар;
  • 1970 йил – 11 млн 799,4 минг нафар;
  • 1979 йил – 15 млн 390,8 минг нафар;
  • 1989 йил – 19 млн 905,2 минг нафар;
  • 2026 йил – 39 млн 47,3 минг нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида 1 йилдан ортиқ муддат истиқомат қилаётган 56 860 нафар хорижий фуқаро рўйхатга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг