Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни қанчага кўпаяётгани айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг 100 кишига ошмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди. 

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси 36 миллион 799 минг 756 кишини ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўп.

Мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 мингга, сўнгги тўрт ойда эса қарийб 200 минг кишига кўпайган. Бу ҳар ойда ўртача 64,6 минг, ҳар куни эса 2,1 минг одам кўпаяётганини англатади. 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 миллион 599 минг 764 кишини ташкил этганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон аҳолиси ошмоқда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг