Ўзбекистон 5 ойда қанча мева ва сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон қиймати 291,6 миллион АҚШ долларига тенг мева ва сабзавотларни экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон январь-май ойларида 291,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Беш ой давомида Ўзбекистон қуйидаги мева ва сабзавотларни экспорт қилган:

•  мева ва резаворлар – 70,2 минг тонна

•  қуритилган мева ва резаворлар – 25,8 минг тонна

•  сабзавотлар – 419,7 минг тонна

•  қалампир – 6,5 минг тонна

•  узум – 2,0 минг тонна

•  майиз – 16,3 минг тонна

•  ерёнғоқ – 9,4 минг тонна

•  тарвуз-қовун – 2,8 минг тонна.

Аввалроқ, Ўзбекистон жорий йилнинг беш ойида қанча автомобиль экспорт қилгани маълум бўлганди.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг