Ўзбекистон 5 ойда қанча автомобиль экспорт қилгани маълум бўлди

Жамият 9693
image
-

2021 йилнинг январь – май ойларида хорижий давлатларга қиймати 134,9 млн. АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84,6 млн. АҚШ долларига ошган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:

•    Қозоғистон – 127,1 млн
•    Афғонистон – 2,7 млн
•    Украина – 2,3 млн
•    Қирғиз Р. – 1,0 млн
•    Россия – 955,9 минг
•    Озарбайжон – 444,7 минг 
•    Тожикистон – 339,1 минг АҚШ доллари.

2021 йилнинг май ойида хорижий давлатларга қиймати 22,5 млн. АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 448
Рейтинг: 3
Теглар
t
×