Ўзбекистон $5 миллиардлик трансафғон темир йўлини қуришга киришди

Жамият

image

Денгизга чиқиш имконияти йўқ Ўзбекистон Покистоннинг йирик денгиз портларидан фойдаланиш учун 5 миллиард долларлик (тахминий қиймати) трансафғон темир йўл линияси лойиҳасини қуришни бошлади. Бу ҳақда Покистоннинг “The News International” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, "Мозори Шариф–Қобул–Пешовар" темир йўли лойиҳасининг харитаси Покистон, Ўзбекистон ва Афғонистон  томонидан келишиб олинган. Унинг узунлиги 600 км бўлади, тахминий қиймати — 5 млрд доллар.

“2022 йил 2 февраль куни Тошкентда Покистон, Ўзбекистон ва Афғонистон вакиллари мазкур уч мамлакатни боғлайдиган 600 километр узунликдаги темир йўл лойиҳасини (Мозори Шариф-Қобул-Пешовар темир йўли) қуриш бўйича йўл харитасини келишиб олди. Ушбу трансафғон темир йўли лойиҳаси Марказий Осиёни Покистоннинг Карачи, Гвадар ва Қосим портлари билан боғлайдиган энг қисқа йўналишдир”, дейди Покистон инвестиция бўйича комиссияси раҳбари Муҳаммад Азфар Аҳсан.

Аҳсаннинг таъкидлашича, Афғонистон “Осиёнинг юраги” деб аталади. У турли минтақаларни, асосан Марказий Осиёни Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон орқали, Жанубий Осиёни Покистон орқали, Эронни эса Яқин Шарқ орқали боғлайди.

Темир йўл Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистон портларига йўл очади. Бунинг эвазига минтақа товарлари жаҳон океанига тезроқ ва арзонроқ етиб боради.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил бошида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон янги транспорт йўлаги: Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар бўйича “йўл харитаси”ни имзолаган эди. 

У Европа Иттифоқини, Россияни Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлаши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

404

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг