Россия Ўзбекистонга трансафғон темир йўлини қуришда ёрдам беради

Олам

image

“Россия темир йўллари” АЖ “Ўзбекистон темир йўллари”га трансафғон темир йўлини қуришда ёрдам беради. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар бермоқда.

Жорий йил бошида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон янги транспорт йўлаги: Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар бўйича “йўл харитаси”ни имзолаганди. 

У Европа Иттифоқини, Россияни Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлаши керак.

Қайд этилишича, Тошкент аллақачон Афғонистон муваққат ҳукумати вакиллари билан темир йўл лойиҳаси бўйича келишиб олган.

“Россия темир йўллари” АЖ, шунингдек “Росжелдорпроект” ва Транспорт иқтисодиёти ва ривожланиши институти ҳисоб-китобларда, картографик материалларда ёрдам беради, ҳар бир йўналишнинг афзалликлари ва камчиликларини ўрганади.

Маълумот ўрнида, лойиҳанинг тахминий қиймати 5 миллиард долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталарида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Афғонистон муваққат ҳукумати вакиллари билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг