Ўзбекистон 5 мамлакатда янги Бош консулхоналар очади

Жамият

image

Жорий йилнинг апрель ойида Россиянинг 5 та, Қозоғистон, Чехия, Канада ва Кореянинг биттадан шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхоналари очилади. Бу ҳақда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида сўз боради.

Бош консулхоналар Россия Федерациясининг Самара, Астрахань, Тула, Калининград ва Нижний Новгород, Қозоғистоннинг Чимкент, Чехиянинг Прага, Канаданинг Оттава, Корея Республикасининг Пусан шаҳарларида очилиши режалаштирилмоқда. 

Тараққият стратегиясининг 94-мақсадига мувофиқ, келгусида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистоннинг чет эллардаги фуқароларига хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилади. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги Ўзбекистон Республикаси ва чет эл фуқароларига консуллик хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилади. 

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтиради. 

Тараққиёт стратегиясига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Бош консулхоналари (Санкт-Петербург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон, Новосибирск ва Екатеринбург), АҚШнинг Нью-Йорк, Германиянинг Франкфурт-Майн ва Туркиянинг Истанбул шаҳарларида жойлашган Бош консулхоналари ходимлари сони оширилади. 

Россиянинг Москва шаҳридаги, Польшанинг Варшава шаҳридаги ва Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихоналар штат жадвалларига биттадан янги консул штат бирлиги киритилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бош консулхона Тараққиёт стратегияси

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made