Ўзбекистон 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпион бўлди

Спорт

image

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги 11-турида Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландия терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, Олимпиада чемпиони бўлди.

Ўзбекистон тарихда биринчи марта шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу Олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.

Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг сўнгги турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Нидерландия терма жамоасини мағлубиятга учратди.

Ягона ғалаба Жаҳонгир Воҳидовга тегишли бўлди. Жаҳонгир Воҳидов Макс Вармердам билан кечган партияда Ўзбекистонга узоқ кутилган чемпионликни олиб келди.

Ўзбекистон терма жамоаси шарафи ҳимоя қилган яна бир шахматчи – Нодирбек Ёқуббоев Йорден ван Форест билан кечган партияда муроса кўчасини танлади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нодирбек Абдусатторов рақиби Аниш Кумар Гири билан муроса кўчасини танлашди. Шунингдек, Жавоҳир Синдоров Бок Бенжаминг билан учрашувда дуррангга имзо чекди.

Ўзбекистон Нидерландия термасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, 1992 йил Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон вакиллари кумуш медалларни қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат

Баҳолаганлар

828

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг