Ўзбекистон 1 киши кам ўйнаб Эронни мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААнинг Ал-Айн шаҳрида бўлаётган халқаро ўртоқлик турнирининг финалида Эронга қарши баҳс олиб борди. 

Ўйиннинг биричи бўлими ўзбекистонликларнинг қатор ҳужумлари остида ўтди. Кўплаб имкониятлар бўлганига қарамай, илк таймда ҳисоб очилмади. 

Иккинчи бўлимда ҳам иккала жамоа қатор имкониятларга эга бўлди. 69-дақиқада Абдуқодир Ҳусанов эронлик футболчига қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилди. Асосий вақтда ғолиб номига ойдинлик киритилмади ва пенальтилар серияси ижро этилди. Унда Ўзбекистон 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 14 ноябрь куни Муҳаммад Салоҳ етакчилигидаги Миср терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олган бўлса, Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финалга етиб келган эди.

Шу кунга қадар бу жамоалар ўзаро 18 марта баҳс олиб борган. Учрашувларнинг 11 тасида Эрон, 2 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, яна 5 та ўйин дуранг билан якунланган. Жамоалар ўртасидаги илк учрашув 1998 йилги Осиё ўйинлари доирасида бўлиб ўтган ва унда Эрон 4:0 ҳисобида зафар қучган эди. Терма жамоаларнинг энг сўнгги ўзаро баҳси эса жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган CAFA кубоги финалида кузатилган. Мазкур баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Турнирнинг 3-ўрин учун кечган баҳсида Миср Кабо-Верде устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг