Ўзбекистон ҳаммуаллифига айланган вакцина ЖССТда рўйхатдан ўтмоқда
Жамият
−
25 Февраль 2021
9520Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудири Дилбар Долимованинг маълум қилишича, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида рўйхатдан ўтиш арафасида турибди.
Унинг сўзларига кўра, ўзбек-хитой вакцинаси 99 фоиз хавфсиз ва 97 фоиз самарали ҳисобланади.
Долимованинг таъкидлашича, сўнгги тадқиқотлар вакцина коронавируснинг Буюк Британия ва Жанубий Африка Республикасида аниқланган штаммларига қарши самарали эканини кўрсатган.
Вакцинани оддий музлатгич ҳароратида (8 даражагача) сақлаш ва ташиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компаниясининг коронавирусга қарши ZF-2001 вакцинаси синовларида фаол иштирок этгани, шунингдек, клиник тадқиқотларга ҳиссасини қўшгани учун препарат ҳаммуаллифи сифатида тан олинганди. ZF-2001 вакцинаси тез орада Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC 2001 номи билан тарқатилиши кутиляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь