“Uzbekistan Airways” 17 та самолётини сотади
Жамият
−
01 Май 2021 13301 1 дақиқа
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 1982-2013 йиллар орасида ишлаб чиқарилган Boeing ва Ил самолётлари ва тренажёр мажмуасини сотувга чиқармоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Қарорга мувофиқ, сотувга чиқариладиган самолётлар орасида бештадан Boeing ва Ил-76 ТД, 7 та Ил-114-100 ҳамда Ил-114-100 самолёт тренажёри бор.
Уларнинг ўрнини қуйидагилар билан тўлдириш белгиланган.
• май ойида янги олтинчи Boeing-787 самолёти келтирилади;
• октябрь ойида 3 та Boeing-757-200 лизинг берувчига қайтарилади;
• жорий йил охиригача 2 та А-321neo LR самолётлари ижарага олинади;
• 2022 йилда эса 3 та А-321 neo ижарага олинади.
Шу билан бирга, юк ташувчи самолётлар сони 4 тага етказилади.
Бундан ташқари, “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ ҳаво кемалари парки ҳам модернизация қилинади. Май ойида Ми-8 вертолётлари сотувга қўйилади. 2 та H125 Airbus ва 2 та H130 Airbus вертолётлари сотиб олинади.
Аввалроқ, “Uzbekistan Airways” фойдаланилмаётган 12 та самолётини сотиши ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь