Ўзбек журналистикаси оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
05 Апрель 2023
29092Кеча, 4 апрель куни Ўзбекистон телевидениесининг таниқли журналисти Соҳибжон Алижонов юрак ҳуружи оқибатида 54 ёшида вафот этди.
Соҳибжон Алижонов узоқ йиллар телевидение соҳасида масъул лавозимларда фаолият олиб борган таниқли журналист, сиёсий дастурлар муаллифи, кўплаб журналистларнинг устози ҳисобланади.
Маълумот учун, Соҳибжон Алижонов 1968 йил 22 сентябрда Фарғона вилояти Бағдод туманининг “Бағдод” қишлоғида туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат маданият университетини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Ўзбекистон телерадиокомпаниясидаги меҳнат фаолиятини “Ёшлар” телеканалининг “Давр” дирекциясида муҳаррир, билим бошлиғи лавозимларидан бошлаган.2000-2006 йилларда Соҳибжон Алижонов Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, Президентнинг Маданият, матбуот ва ОАВ бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматида ишлади, бу ерда ҳам устозлар мактабини ўтаган. 2015-2019 йилларда эса “Маҳалла” телерадиоканалининг директори, “Ўзбекистон 24” телеканалининг бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатган.
LiveБарчаси