Ўзбек ва турк қурувчилари жанжали: Туркия фуқаролари мамлакатига қайтариб юборилди
Жамият
−
20 Ноябрь 2019
11058Аввалроқ, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Самарқанд шаҳар, Қора-сув массиви, Обод Маскан маҳалласи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлар ишчилари ўртасида жанжал келиб чиққани, оммавий муштлашув иштирокчилари Туркия ва Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Суриштирув жараёнида шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Туркия фукароларидан 4 нафари жабрланувчи, 11 нафари жанжалда иштирок этган фаол гувоҳ тариқасида ушбу жиноят ишига жалб этилган.
Ушбу қурилиш ишларида қатнашган 73 нафар турк фуқароларнинг барчаси мамлакатига қайтарилиб юборилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Ички ишлар вазирлиги ушбу жанжалнинг асл сабабларини қуйидагича очиқлаганди.
Самарқанд шаҳар, Қора сув массиви, Обод Маскан маҳалласи ҳудудида “Агромир Билдинг” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қавватли уйларнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган, Туркия давлати фуқаролари билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасидаги келишмовчилик оқибатида, ўзаро тан жароҳатлари етказилган.
Суриштирув жараёнида, мазкур жанжал 1996 йилда туғилган Пайариқ тумани “Тохиршайх” маҳалласида яшовчи, якка тартибда мавсумий меҳнат билан шуғулланувчи ўзбек фуқароси С.П. “Агромир Билдинг” МЧЖ томонидан ёлланган қурувчи-монтажчи бир нечта турк фуқаролари билан оловда исиниш баҳонасидан келиб чиққанлиги, шундан сўнг у авжига чиқиб, юзага келган жанжалга қурилишга ёлланган бошқа Ўзбекистон фуқаролари аралашиб бир бирларига тан жароҳатлари етказилганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, Самарқанддаги қурилиш ишларига 1.800 дан зиёд Ўзбекистон Республикаси ҳамда 200 дан ортиқ Туркия давлати фуқаролари жалб этилган.
Ушбу ҳолат натижасида Туркия давлати фуқароларидан тўрт нафари ва маҳаллий фуқаролардан бир нафари енгил тан жароҳати олган.
Шунингдек, 7 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жабрланганлиги, жиноят ишидаги иштирокчилик ва айблилик даражасига тергов ҳаракатлари давомида тўлиқ аниқлик киритилади.
LiveБарчаси