Самарқандда туркиялик ва ўзбекистонлик қурувчилар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди
Жамият
−
06 Ноябрь 2019
11911Самарқанд вилоятида ўзбекистонлик ва туркиялик қурувчилар ўртасида муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Бугун, 6 ноябрь куни Самарқанд шаҳар “Қора сув” массиви “Обод Маскан” маҳалласи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган Туркия давлати ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қурилиш майдони ҳовлисида ўзаро келиб чиққан келишмовчилик оқибатида уришиб жанжаллашишган.
Оқибатда 3 нафар Туркия ва 1 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тан жароҳатлари олишган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, айни вақтда Ўзбекистонда барпо этилаётган кўплаб янги уйлар, хизмат кўрсатиш объектларида туркиялик қурувчилар ишламоқда. "Tashkent city" ва "Olmazor city" шулар жумласидандир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь