Ўзбек-туркман чегарасидан номаълум юклар ўтказиляпти

Олам

truck_portr_5651

Тўртта катта юк автомобили “Фороб” (Ўзбекистоннинг “Олот”) чегара пункти орқали Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида доимий қатнамоқда, деб хабар берди “Хроники Туркменистана” (ХТ).

Уларнинг ҳужжатларига “Текшириш тақиқланади” деб ёзилган ва Президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг опаси Гулнабат Довлетова томонидан имзоланган. Имзо у раҳбарлик қиладиган Туркманистоннинг Қизил Яримой жамияти муҳри билан тасдиқланган. Қайд этилишича, бу ташкилотда катта юк автомобиллари йўқ.

Транспорт воситаларининг Ўзбекистонга нима олиб кираётгани ва у ердан нима олиб келаётгани туркманистонлик божхоначиларга, уларнинг Миллий Хавфсизлик Вазирлигидаги (МХВ) кураторига маълум эмас. Қайтишда МХВ офицерининг кўрсатмаси билан полиция йўл хизмати юк машиналарни Лебоп ва Ахал вилоятининг маъмурий чегарасигача ҳамроҳлик қилади.

“Фороб” чегара пунктидаги божхона ходими сўзларига кўра, МХВ куратори ҳар қандай транспорт воситасини текширишга ҳақли. Аммо бу тўртта юк автомобили ёнига бормайди ҳамда чегарачи ва божхоначилардан ҳам ҳеч кимни йўлатмайди.

Маълумотларга кўра, “Дошўғиз” (Ўзбекистонда “Шовот”) чегара пункти орқали ҳам Туркманистоннинг Ахал ва Болқонобод вилояти рақамлари остида бир қанча катта юк автомобилларининг қўшни давлатга қатнови йўлга қўйилган. Улар хусусий, шу жумладан хорижий фирмаларга тегишли бўлган Япониянинг Komatsu компанияси қурилиш техникасини, шунингдек цемент ва бошқа қурилиш материалларини Ўзбекистонга олиб ўтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Ўзбекистон-Туркманистон

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг