Ўзбек-тожик чегарасидаги постга қуролли ҳужум уюштирилди
Жамият
−
06 Ноябрь 2019
13293Бугун, 6 ноябрь куни соат 3:23 да 20 кишилик юзига ниқоб таққан қуролли гуруҳ Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли 4-“Ишкобод” чегара пунктига қуролли ҳужум уюштирди. Бу ҳақда “Ховар” хабар берди.
Чегара заставаси Рудакки туманида Душанбедан 50 км ғарбда ўзбек-тожик чегарасида жойлашган.
“Ҳужум вақтида улар 5 та ўқотар қуролни қўлга киритган. Куч ишлатар тузилмаларнинг операцияси натижасида қуролланган шахсларнинг 15 нафари йўқ қилинган, 5 нафари қўлга олинган”, дейилади хабарда.
Қуролли тўқнашувда бир аскар ва Тожикистон ИИВнинг бир ходими ҳалок бўлган.
Айни вақтда ҳодиса юзасидан тезкор-тергов гуруҳи тузилган ва суриштирув ишлари олиб бориляпти.
LiveБарчаси