Ўзбек-тожик чегараси миналардан тозаланди

Олам

image

Ўзбекистон Тожикистон билан чегара қисмини миналардан тозалаш ишларини якунлаганини маълум қилди. Икки давлат чегара ҳудудини миналардан тозалаш ишлари Ўзбекистон куч ва воситалари билан амалга оширилган. Бу ҳақда АП хабар берди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон миналарни зарарсизлантиришда тожикистонлик сапёрлар хизматидан бош тортган, чунки ишлар Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифи якунларига кўра, икки давлат етакчиси умумий чегарани миналардан тозалаш бўйича барча ишлар 2019 йил охиригача якунланишига келишиб олишганди.

Ўзбекистон Тожикистон билан чегарасининг тоғли ҳудудларини 1990-йиллар охирида миналаштирган эди. Ўшанда расмий Тошкент буни ўз ҳудудига Ўзбекистон ислом ҳаракати жангариларининг кириши олдини олмоқчилиги билан изоҳлаган.

Тожикистон миллий мина маркази маълумотларига кўра, охирги 20 йил ичида Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида ва Тожикистоннинг ўзида миналар портлаши оқибатида 374 тожикистонлик ҳалок бўлган, 485 нафари жароҳат олган. Бунда икки давлат чегарасида миналар портлаши оқибатида неча тожикистонлик ҳалок бўлганига аниқлик киритилмаган.

Таъкидланишича, ушбу давр ичида Тожикистон ҳудудини миналардан тозалаш вақтида 2 нафар сапёр ҳалок бўлган, 20 нафари жароҳат олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон чегара

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг