Ўзбек талабалари “суриш” бўйича минтақада иккинчи бўлди

Жамият

image

Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 86 минг нафарга етди. Бу борада минтақада Қозоғистон, дунёда эса Хитой етакчилик қилмоқда.Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этган.

UNESCO’нинг статистика институти томонидан 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра тақдим этилган маълумотларга ишонилса, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этмоқда. 

Хорижий давлатларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони бир йил ичида қарийб 33 минг нафарга ортган. Ушбу кўрсаткич бўйича Қозоғистон Республикаси 90,3 минг нафар талаба билан минтақада етакчилик қилмоқда.

Дунё миқёсида Хитой Халқ Республикаси 1,1 млн талабаси хорижда таҳсил олиши билан мутлақ етакчилик қилмоқда.

Минтақадаги айрим давлатлар бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:

•  Қозоғистон – 90,3 минг нафар;

•  Ўзбекистон – 85,9 минг нафар;

•  Украина – 79,9 минг нафар;

•  Туркманистон – 68,2 минг нафар;

•  Россия – 57,6 минг нафар;

•  Афғонистон – 31,9 минг нафар;

•  Тожикистон – 28 минг нафар;

•  Беларусь  – 24,5 минг нафар;

•  Қирғизистон – 13,3 минг нафар.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 9 ойида 124,1 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўқиш учун чет элга кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг