Ўзбек тадбиркори коронавирусга қарши вакцина қачон ишлаб чиқилишини тахмин қилди
Интервью
−
16 Апрель 2020
18084“Korzinka.uz” супермаркетлари асосчиси Зафар Мfaktor.uz лойиҳасига берган онлайн-интервьюсида дунё миқёсида кўпчилик ушбу хасталикка чалиниши мумкинлиги, вакцина ишлаб чиқилиши юзасидан ўз фикрларини билдирди. Ҳошимовга кўра, вакцина ишлаб чиқилмагунча хавф йироқ бўлмайди.
“Бу албатта босқичма-босқич бўлади. Коронавирус устидан кейинги хафта ёки кейинги ойда узил-кесил ютиб чиқа олмаймиз. Ўзимизда буни бартараф қилсак ҳам, қўни-қўшнилар бор. Айтайлик, Ўзбекистонда қолмади, лекин эртага яна бошқа минтақадан чиқса, ўша аҳвол такрорланади. Қачон узил-кесил ҳал бўлади? Қачонки, вакцина чиқиб эмланганимиздан кейин ҳал бўлди, дея оламиз. Сўнг, бу вирус қўрқинчли бўлмай қолади. Ўтмишда одамзод жуда кўп эпидемияларни шу йўсинда йўқ қилиб келган. Ўша касалликлар ҳам оғир касалликлар бўлган, лекин вакцинаси чиққанидан сўнг бу касалликлар хавфсиз бўлиб қолган.
Мен ўйлайманки, бу ички ва ташқи шароитимизда ҳам босқичма-босқич бўлади. Бу касаллик тарқалиш шароитларига боғлиқ бўлади. Ҳозир 20 апрелда очиб юбориш мени фикримча нотўғри бўлади. Чунки 14-15 апрель кунларида ҳам янги касалликка чалинганлар чиқиб келмоқда-ку”, дейди у.
Тадбиркор шунингдек вакцина қачон ишлаб чиқилиши бўйича ўзининг мулоҳазаларини билдирди.
“Вакцина қачон ишлаб чиқилиши ҳақида айтадиган бўлсак, мен фармацевт ёки вирусолог эмасман. Кўпроқ хулосаларни ўз билганим қадар айтсам, балки 6 ой, 9 ой ёки 12 ойда чиқар. Лекин ўзим учун интеллектуал деб билганим Билл Гейтс бу доирада анча билимга эга. 2015 йилда қандайдир пандемия бўлишини башорат қилган. Яқинда интервью берганда, вакцинанинг яратилиши учун 12 ёки 18 ой кетиши айтилади. Бу менинг хулосаларим эмас. Лекин бир нарсани қайтараман, вакцина топилмагунча ёки шу касалликни ўз бошимиздан ўтказмагунча “бўлди бошқа бўлмайман” дея олмаймиз. Мен ҳаммамиз бошимиздан ўтказишимизни хоҳламасдим. Вакцина тезроқ ишлаб чиқилишини хоҳлардим”, дейди Зафар Ҳошимов.
LiveБарчаси