Ўзбек кўрпачасини машҳур мода уйи “ухлатди”
Жамият
−
26 Ноябрь 2022
40317Дунёдаги энг йирик мода уйларидан бири “Balenciaga” ўзбек кўрпачисини эслатувчи диван сотишни бошлади. Кўрпачали диван машҳур голландиялик рассом Теио Ремй билан биргаликда ишлаб чиқилган.
Диваннинг асоси гиламчалар ва ишлатилмаган матоларнинг кўп қатламларидан иборат бўлиб, бренд аллақачон унинг уч ўлчамли намунасини тақдим этди. Шу билан бирга, янги маҳсулотларнинг нархи ҳажмига қараб 18 минг АҚШ долларидан 46 минг долларгача бўлиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, “Balenciaga” модалар уйига дизайнер Кристобаль Баленсиага томонидан 1919 йилда Испаниянинг Сан-Себастьян шаҳрида асос солинган. Ҳозирда ушбу бренд Парижда жойлашган.
LiveБарчаси