“Олтин Ҳумо” тақдирлаш маросими: Кино соҳасида кимлар энг яхши бўлди?

Маданият-санъат

14

Кеча, 28 декабрь куни “Олтин Ҳумо” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимига таклиф этилган ўзбек киноюлдузлари анъанага кўра алвон рангли гиламдан ўтди.

Тадбир аввалида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқиб, тақдирлаш маросимини очиб берди. 

2022 йилги тақдирлаш маросимида 2021 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 1 октябрига қадар премьераси бўлиб ўтган жами 85 та бадиий ва ҳужжатли фильм 17 та йўналишда ғолиблик учун курашди. Ҳар бир номинация ғолибларига 25 миллион сўм миқдорида мукофот пули топширилди.

Тадбирда “Олтин Ҳумо” статуэткаси АҚШнинг “Оскар” мукофоти статуэткасини ишлаб чиқарадиган завод томонидан тайёрлангани маълум қилинди.

Кинотақдимот саралаш комиссияси томонидан 16 та номинация ғолиблигига 5 нафардан номзод саралаб олинган.

  • “Ўзбек кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун” номинациясида қуйидаги санъат арбоблари тақдирланди:
  • Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов;
  • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Филология фанлари доктори Ҳамидулла Акбаров;
  • Санъатшунослик фанлари доктори Жўра Тешабоев;
  • “Қорақалпоқкино” агентлиги директори Бектилеў Низаматдинов;
  • “Қорақалпоқфильм” киностудияси директори Бахтияр Мадияров.

Шунингдек, “Олтин Ҳумо” миллий кино тақдимоти қуйидаги номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди:

Энг яхши ҳужжатли фильм: “Матонат”, режиссёр Шуҳрат Маҳмудов;
Энг яхши анимацион фильм: “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат”, режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров;
Энг яхши компьютер графикаси: “Абдулла Қодирий” фильми учун Давлат Арабшоев,
Энг яхши овоз режиссёри: “Муҳаббат баҳори” фильми учун Абдуқаҳҳор Каримов;
Энг яхши монтаж иши: “101-рейс” фильми учун Хуршид Алихўжаев;
Энг яхши грим рассоми: “Муқимий” фильми учун Галина Иванова;
Энг яхши либос бўйича рассом иши: “Муқимий” фильми учун Анастасия Сушук;
Энг яхши рассом иши: “Муқимий” фильми учун Алишер Умрзоқов;
Энг яхши кино бастакори: “Тутқунлик” фильми учун Дмитрий Янов-Яновский;
Энг яхши операторлик иши: “Ҳайрат” фильми учун Азизбек Арзиқулов;
Энг яхши сценарий: “Ҳайрат” фильми учун Зулфиқор Мусоқов;
Энг яхши режиссёрлик иши: “Ҳайрат” фильми учун Зулфиқор Мусоқов;
Энг яхши аёл роли: “Аёл қисмати” фильмидаги роли учун Раъно Шодиева;
Энг яхши эркак роли: “101-рейс” фильмидаги роли учун Ҳошим Арслонов;
Йилнинг энг яхши фильми: “Аёл қисмати” фильми учун Дилмурод Масаидов.

“Томошабин меҳрини қозонган фильм” номинацияси ғолиблари махсус платформада ва ижтимоий тармоқларда овоз бериш йўли билан аниқланди. 

Томошабин меҳрини қозонган фильм: “Барон 2. Соғинч” фильми учун Рустам Саъдиев.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ўтказилган “Олтин Ҳумо” киномукофотининг тақдирлаш маросимида режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ” кинокартинаси “Йилнинг энг яхши фильми” деб топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олтин Ҳумо

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар