Ўзбек-қирғиз чегарасидаги можарога нима сабаб бўлгани ойдинлашди
Жамият
−
01 Июнь 2020
56698Аввалроқ, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида зиддият келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
ОАВда тарқалган хабарларга кўра, Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Сўх туманидаги Чашма қишлоғи аҳолиси ва Қирғизистоннинг Чечма қишлоғи аҳолиси бир бирга тошлар отиб, бир қанча объектларни ёқиб юборишган.
Икки қишлоқ аҳолисининг можароси ўша ердаги сувдан фойдаланиш устида келиб чиққан.
Қирғизистон томонида милиция одамларни тўхтатишга ҳаракат қилган. Бир неча киши тошбўронда жароҳатланган. Ҳар икки томонда ҳам аҳоли уйлари ёқиб юборилган.
Ушбу можародан кейин Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой тумани Айдаркен шаҳридаги Умумшифокорлик амалиёт марказига 15 нафар жабрланувчи келган. Уларнинг 4 нафари уйидан даволаняпти, икки нафарининг аҳволи оғир ва икки нафарининг аҳволи қониқарли ҳолатда. Қолганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳолат бўйича берган ахборотида юзага келган вазиятни бартараф этиш учун икки давлат маҳаллий ҳокимиятининг масъул раҳбарлари воқеа жойида учрашишганини маълум қилганди.
LiveБарчаси