Ўзбек футболчиси бошида сузиш қалпоғи билан гол урди
Спорт
−
06 Май 2019
6392Россия Премьер лигаси 27-туридан ўрин олган “Ростов” ҳамда “Краснодар” жамоалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.
“Ростов-Арена”да кечган муросасиз баҳсда кучлар тенг келди. 25-дақиқада “Краснодар” вакили Классон пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 89-дақиқада ўзбек футбочиси Элдор Шомуродов ўзининг аниқ зарбаси билан жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.
Эътиборлиси, бу пайтда Элдорнинг бошида сузишда фойдаланиладиган бош кийим бор эди. У 79-дақиқада рақиб ҳимоячиси Александр Мартинович билан тўқнашиб кетган ва клуб шифокорлари унга сузиш қалпоғини кийдириб қўйишган эди.
Ўйиндан кейин, “Ростов” клубининг твиттердаги расмий саҳифасида клуб тимсоли туширилган сузиш қалпоқларини сотувга чиқарилишини эълон қилди. Бу қалпоқлар "эльдорка" деб номланади.
LiveБарчаси