Ўзбек бокси оғир жудоликка учради

Спорт

image

Фарғона вилояти бокс терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, Халқаро тоифадаги ҳакам, Ўзбекистонда боксни ривожланишига катта ҳиссасини қўшиб келган Станислав Бўтаев 83 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Станислав Бўтаев ўзининг мураббийлик фаолияти давомида кўплаб спорт усталари ва Халқаро мусобақалар ғолибларини тайёрлаган. У 1980 йил (Москва) ва 2004 йилги (Афина) Олимпия ўйинларида бокс мусобақаларида ҳакамлик қилган.

“Ўзбекистон бокс федерацияси номидан марҳумнинг яқинларига таъзия билдирамиз ва сабр тилаймиз”, дейилади манба хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Станислав Бўтаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг