Ўзбек боксчилари Россияда нуфузли мусобақада иштирок этади

Спорт

image

Бугундан эътиборан, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Санкт-Петербург Губернатори кубоги” мусобақаси старт олади.

Ушбу мусобақада иштирок этиш учун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига йўл олишди. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган ушбу мусобақа бу йил 6-12 май кунлари ўтказилиши белгиланган. Турнирда 4 қитъанинг 20 дан зиёд мамлакатидан келадиган номдор боксчилар жам бўлишади.

Эътиборингизга мусобақада қатнашувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркибини ҳавола қиламиз:

-52 кг: Абдумалик Халаков
-60 кг: Отабек Холматов
-64 кг: Зоир Жуманазаров
-69 кг: Иқболжон Холдаров
-75 кг: Фанат Каҳрамонов
-81 кг: Козимбек Мардонов
-91 кг: Мадияр Саидрахимов
+91 кг: Обиджон Тохиров

Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Абдувоҳид Жалолов


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг