Ўзбек боксчилари Осиё чемпионатида ғалабали юришини давом эттирмоқда
Спорт
−
20 апрел 2019 4970 1 дақиқа
Хабарингиз бор, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақанинг иккинчи кун доирасида бугун бир қатор ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилишди.
Ўзбекистон терма жамоасининг номдор вакили Исроил Мадримов 75 килограммгача бўлган вазн тоифасида дастлабки жангини ўтказиб, ғалабага эришди. Бу босқичда унинг рақиби вьетнамлик Трунг Ву бўлди. Рақибидан ҳар жабҳада устунлик қилган Исроил ҳеч қандай қийинчиликсиз кейинги давра йўлланмасини қўлга киритди.
Шунингдек, ўзбекистонлик боксчилардан Шунқор Абдурасулов (-64 кг), Миразизбек Мирзаҳалилов (-56 кг) Шукуржон Раҳимов (-60 кг), Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг) лар ҳам бугун ўз жангларини ўтказиб, ғалаба қозонди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август