Ўзбек боксчилари халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда
Спорт
−
10 Февраль 2023
2926Венгриянинг Дебрецен шаҳрида бокс бўйича Иштван Бочкаи халқаро хотира турнири жанглари давом этмоқда. 9 февраль куни 8 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
Зиёвуддин Алижонов, Самандар Холмуродов, Айдос Тагайбаев, Ойбек Жўраев, Тўрабек Хабибуллаев ва Раҳматилло Бойматов кечаги жангларда ғалабага эришиб, кейинги босқичга йўл олди.
Камрон Турғунбоев ва Дониёр Бекмуродов рақибига имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.
Маълумот учун, 11 февраль куни халқаро турнирнинг ҳал қилувчи жанглари бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь