Ўзбек боксчилари “Губернатор кубоги”да ҳам биринчи

Спорт

image

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича нуфузли “Губернатор кубоги” халқаро турнири якунига етди. Турнирда жаҳоннинг 20 га яқин мамлакатидан 120 дан ортиқ чарм қўлқоп усталари иштирок этишди. 

Ўнинчи бор ўтказилган турнирда ўзбекистонлик боксчилар юқори кайфиятда иштирок этишди. Ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари Абдумалик Халаков (-56 кг), Иқболжон Холдоров (-69 кг) ва Козимбек Мардонов (-81 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси учта олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Олтин медаллар:

Ўзбекистон - 3 та
Озарбайжон - 2
Россия - 1
Арманистон - 1
Беларусь - 1
Бразилия - 1
Куба - 1


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия бокс Турнир

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг