“UzAuto Motors” таклифи ва Кушербоев эътирози: Cobalt билан боғлиқ вазиятнинг қонунийлиги ўрганилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги “UzAuto Motors” АЖ томонидан истеъмолчиларга Chevrolet Cobalt русумли 4-позиция автомобилларини модулсиз етказиб бериш таклифи “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб бормоқда. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.

Ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевнинг сўров хатига асосан ўтказилмоқда.

Аввалроқ, “UzAuto Motors” АЖ истеъмолчиларга 4-позиция Chevrolet Cobalt’ни автомобиль ўриндиғини иситиш модулисиз етказиб беришни таклиф қилганди. Шунда мижозлар машинани 1 млн сўм арзонроққа сотиб олиши мумкин бўларди.

Бу таклифга Расул Кушербоев муносабат билдириб, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида “Нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган, шунингдек, иш бажаришни (хизмат кўрсатишни) бошлаш ва тугаллаш кечиктирилган тақдирда, ижрочи истеъмолчи ҳар бир кечиктирилган кун, соат (агар муддат соатларда белгиланган бўлса) учун иш (хизмат) қийматининг ёки буюртма қийматини (агар унинг қиймати алоҳида белгиланмаган бўлса) бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлаши кераклигини эслатди.

“UzAuto Motors” АЖ Кушербоевга жавоб қайтариб, депутатни ўзи кўрсатган қонунни ўқимаганини айтиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Расул Кушербоев UzAuto Motors

Баҳолаганлар

1333

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг