“UzAuto Motors” харидорларга машина беришни вақтинча тўхтатди
Жамият
−
23 Декабрь 2019
10066“UzAuto Motors” АЖ янги автомобилларни харидорларга беришни вақтинчалик тўхтатди. Бу “танаффус” жорий йилнинг 23-25 декабрь кунлари автомобиллар қолдиқларини инвентаризация қилиниши билан боғлиқ.
Шу билан бирга инвентаризация кунлари давомида дилерлар томонидан автомобиль харид қилиш учун янги шартномаларни тузиш давом этади.
Компания дилерлик марказларида инвентаризация тугагани ҳақида онлайн тартибда хабардор қилиб боради.
“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва сизнинг тушунишингиздан умидвормиз!”, дейилади компания хабарида.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023