“Ўзатом” баҳсли суратга изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Ўзатом” агентлиги логотипи туширилган ва Чернобиль ҳудуди табиат учун жаннатга айлангани ҳақида ёзилган сурат тарқалди ва бу ҳолат мунозараларга сабаб бўлди. “Ўзатом” агентлиги ушбу сурат бўйича расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 18 январь куни Тошкентдаги Вестминстер халқаро университетида “Ўзбекистонда энергетика соҳасини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтган. Унда Чернобиль АЭС ён-атрофидаги тарк этиш зонаси мисолида радиация ва нурланишнинг турли генетик мутацияларга ҳамда табиатга салбий таъсири тўғрисида слайд кўрсатилган, унда “Чернобыль стал раем для природы” деб ёзилган. Агентликнинг қайд этишича, бу слайд ижтимоий тармоқларда “нотўғри талқин қилинмоқда”.

“Айрим ижтимоий тармоқларда ядровий технологияларнинг хавфсизлиги масалалари тўғрисидаги презентациянинг контексти остидан чиқариб олиб нотўғри талқин қилиш ва тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Хусусан, Чернобиль АЭС ён-атрофидаги тарк этиш зонаси мисолида радиация ва нурланишнинг турли генетик мутацияларга ҳамда табиатга салбий таъсири тўғрисидаги слайд нотўғри талқин қилинмоқда ва тарқатилмоқда”, дейилади хабарда.

“Ўзатом” агентлигининг маълум қилишича, очиқ мулоқотда чиқиш қилган маърузачи бу слайд билан қуйидагича фикр билдирмоқчи бўлган:

Ҳозирги кунда атом энергетикаси ва ядровий технологиялардан фойдаланиш соҳаси атрофида ҳақиқатга зид кўплаб афсоналар тарқалган. Шундай афсоналардан бири — радиациянинг таъсири натижасида наслда генетик ўзгаришлар ҳосил бўлиши.

Тарихда катта миқдордаги радиациянинг аҳоли ва табиатга таъсири ҳолатлари юз берган. Масалан, Чернобил ўрмонларида икки каллали ҳайвонлар ёки мутантлар яшаши тўғрисида афсона мавжуд. Ёки Японияда Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари бомбардимон қилингандан сўнг генетик ўзгаришлар билан болалар туғилгани ҳақида афсона мавжуд.

Кейинги слайдлардан кўриниб турибдики, Чернобил АЭСнинг тарк этиш зонасида ҳозирда одамлар яшамайди, у ерда ҳеч қандай хўжалик фаолияти амалга оширилмайди ва шу сабабли табиат гуллаб-яшнамоқда.

Қўшимча қилинишича, ушбу афсоналарнинг талқинидан ташқари, тадбирда АЭСнинг афзалликлари ва замонавий ядровий технологияларнинг хавфсизлик даражаси тўғрисида атрофлича маълумот берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзатом АЭС

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг