Ўз жонига қасд қилган ИИБ ходимига босим ўтказилганми?
Жамият
−
30 Июнь 2021
16152Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими ўзини отиб ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда ўзи жонига қасд қилган ходимга босим ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов “Bu kun” кўрсатувига берган интервьюсида марҳумга нисбатан ҳеч қандай босим бўлмаганини айтди.
Аниқланишича, 27 июнда Ўз хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ангрен шаҳар ИИБнинг ходимлари хизмат фаолиятида интизомга, қонунчиликка бўйсуниши устидан танқидий назорат йиғилиши ўтказган.
“Сафдор Бекзод Бобомирзаев суҳбатда бир ўзи бўлмаган. У раҳбарлари билан бирга суҳбатдан ўтган. Унга камчиликлари, қўпол қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйгани юзасидан муҳокама ўтказилган. Жараёнда марҳум ўзи йўл қўйган камчиликларни тан олган. Лекин унга ҳеч қандай босим ўтказилмаган”, дейди Бобур Тўлаганов.
Бобур Тўлагановнинг таъкидлашича, хизмат хоналари видео ва аудио кузатув мосламалари билан жиҳозланган ва барча суҳбатлар қайд қилиб борилади.
Суҳбатдан икки соат ўтгач, сафдор ўз жонига қасд қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь