Уйқусизликдан халос бўлишнинг қандай осон йўллари бор?

Саломатлик

image

Уйқусизликдан халос бўлишнинг бир қанча осон йўллари мавжуд. Бу ҳақда невролог, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидовага таянган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.

Таъкидланишича, жисмоний фаоллик, хусусан, спорт билан мунтазам шуғулланиш уйқусизликдан халос бўлишда катта ёрдам беради. Бироқ бундай машғулотларни ухлаш олдидан бажармаслик керак, акс ҳолда уйқусизлик касалликни келтириб чиқарувчи омиллардан бирига айланади.

“Ётишдан 5-10 дақиқа олдин тинчлантирувчи машқлар бажариш, сокин мусиқа тинглаш ва илиқ ванна қабул қилиш ухлашга ёрдам беради. Бироқ шифокор кўрсатмаси бўлмаса, зинҳор ухлатувчи дориларни қабул қилиш керак эмас. Энг муҳими, бир вақтда уйқуга ётиб, бир вақтда уйғонишга ҳаракат қилиш лозим”, дейди невролог Ёқутхон Мажидова.

Бундан ташқари, куннинг иккинчи ярмида таркибида кофеин бўлган ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиш, ухлашдан аввал эса қаҳва ёки аччиқ чой ичиш мутлақо мумкин эмаслиги айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, Москвада 16 ёшли ўсмир даволаб бўлмайдиган уйқусизлик касалининг кам учрайдиган туридан вафот этган эди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ССВ уйқусизлик тавсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг