Уйқусираган кўзлар, гул кўтарган митти қўллар. “Биринчи қўнғироқ”дан фоторепортаж

Жамият

DSC00745

Бугун, 4 сентябрь – Ўзбекистондаги мактабларда 2024-2025 ўқув йилининг илк куни. Эрта тонгдан қўлида гул кўтарган, оқ-қора форма кийган ўқувчиларни ҳар ерда учратиш мумкин. Бугунги кун, айниқса, жорий йилда биринчи синфга илк маротаба қадам қўйган ўқувчилар учун ҳаяжонлидир. QALAMPIR.UZ мактабларда бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” тадбиридан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йилида 700 мингдан ортиқ болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Айни вақтда республикада 10 182 та умумтаълим мактаблари мавжуд. Уларда 6,4 миллиондан ортиқ ўқувчилар таълим олади.

Бугун илк маротаба биринчи синфга қадам қўйган ўқувчиларга Президент совғалари ҳам топширилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг сўзларига кўра, жорий йилда Президент совғаси таркибига кирувчи мактаб сумкасининг дизайнига алоҳида эътибор берилган.

Чунки синфлардаги ўғил ва қиз болалар сонидаги фарқ туфайли баъзида ўғил болаларга қизил, қиз болаларга эса кўк сумкалар бериларди. 

Шунингдек, бу йил “Президент совғаси” таркибидаги ўқув қуроллари ҳам алоҳида кўриб чиқилган. Жумладан, жорий йил ўқув қуроллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ўқувчи сумкаси;
  • 12 дона дафтар;
  • расм дафтари;
  • акварель бўёқлари;
  • қаламдон;
  • шарикли ручка;
  • рангли қалам;
  • 2 дона оддий қалам;
  • пластилин;
  • елим;
  • 2 дона ўчирғич.

Ушбу ўқув йилига тайёргарлик жараёнида вазирлик таркибида махсус электрон база шакллантирилган бўлиб, “Президент совға”лари ушбу базага киритилган ўқувчилар сонига мос равишда тайёрланган.

QALAMPIR.UZ жамоаси жорий йилда биринчи синфга қадам қўйган ўқувчиларга омад тилайди.


Мақола муаллифи

Теглар

фоторепортаж “Президент совға”лари “Биринчи қўнғироқ” 2024-2025 ўқув йили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг