Ўйиндан ўт чиқди. “Порту” 30 минг евро жаримага тортилди

Спорт

image

Португалия футбол федерацияси (FPF) Тартиб-интизом кенгаши “Порту” клубига “Бенфика”га қарши ўтказилган дербида мухлисларнинг ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли 30 855 евро миқдорида жарима белгилади. Бу ҳақда “А Bola” нашри хабар берди.

Жариманинг катта қисми мухлислар томонидан пиротехника воситаларидан фойдаланиш (6375 евро) ва оташинлар ёқилганлиги (9560 евро) билан боғлиқ. Шу билан бирга, жазонинг бир қисми “Бенфика” бош мураббийи, собиқ “Порту” устози Жозе Моуриньюга нисбатан айтилган ҳақоратли қўшиқлар сабабли қўлланган.

Бундан ташқари, “Super Dragoes” фан-клубининг қамоқда бўлган собиқ етакчиси Фернандо Мадурейрани қўллаб-қувватловчи баннерлар учун ҳам клуб қўшимча санкцияларга учраган.

Шунингдек, ўйин давомида мухлислар майдонга турли буюмлар, сув идишлари, тангалар ва картон коптоклар улоқтиргани учун “Порту” яна қўшимча жаримага тортилган. Ҳеч ким жароҳат олмаган бўлса-да, бу ҳолат қайд этилган.

Кенгаш стадион сухандонининг ўйин пайтида “Порту”ни қўллаб ҳайқиргани учун ҳам клубга 6375 евро жарима қўллади.

Маълумот учун, бу воқеа сўнг, “Порту” жамоаси “Super Dragoes” ва “Colectivo Ultras 95” фан-клублари учун бериладиган чипталар сонини қисқартириш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

“Бенфика” “Порту” FPF

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг