Уйдан туриб коронавирусга ташхис топширса бўладими?

Жамият

image

Бугун, 22 март куни АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди. Мутахассис уйдан чиқмай ташхис топшириш масаласига тўхталиб ўтди.

“Фуқарода шундай эҳтиёж туғилса, авваламбор, шифокорлар билан маслаҳатлашиш керак. Бироқ бугунги кунда бу амалиётга жорий этилмаяпти. Бунинг сабаби, бор бўлган барча муассасаларимиздаги ходимларимиз узлуксиз ва тизимли равишда ишламоқда. 

Агар уйдан туриб ташхис олиш имкониятига эга бўлган мутахассисларимиз сони етарли даражада бўлса, бу масала келгусида кўриб чиқилиши мумкин”, деди  Баҳром Алматов.

Маълумот ўрнида, 22 март кунги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

462

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг