Ўткир Юсупов Австрияда операция қилинди
Спорт
−
15 Октябрь 2025 6875 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Австрияда тиззасида ўтказилган жарроҳлик амалиётини муваффақиятли тарзда якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 15 октябрь куни футболчи даволаниш олиб борилган клиникадан чиқади ва реабилитация жараёнини “Армониа” номли махсус тиббий марказда давом эттиради. Тикланиш жараёни малакали мутахассислар назорати остида амалга оширилади.
“Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўткир Юсуповга тез орада тўлиқ соғайиб, яна майдонга қайтишини тилаб қолади”, дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, Юсупов Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги CAFA Nations Cup-2025 финал учрашувида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юсуповнинг жарроҳлик амалиёти учун Садио Мане, Федерико Кьеза, Люка Эрнандес, Лерой Сане ва Давид Алаба сингари футболчилар билан ишлаган тажрибали мутахассис Финк Кристиан жалб этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси