Ўтган мавсумнинг энг кўп даромад қилган клублари маълум бўлди

Спорт

image

2022/23 йилги мавсум якунлари бўйича Европанинг энг даромадли клублари рейтингида “Реал Мадрид” 1-ўринни эгаллади. Тегишли рейтинг “Deloitte” халқаро консалтинг компанияси томонидан эълон қилинди.

Манбага кўра, ўтган мавсум якунларига кўра, “қироллик клуби” 831 миллион евро ишлаб топган Шу тариқа, “қаймоқранглилар” 2017/18 йилги мавсумдан буён илк бор дунёнинг энг даромадли клубига айланди. 2-ўринда ўтган мавсумдаги требл ғолиби “Манчестер Сити” (826 миллион евро) қайд этилди. “Шаҳарликлар” ўтган мавсумда рейтингда биринчи ўринни эгаллаганди. 3-ўринни эса ПСЖ (802 миллион) эгаллади.

Умумий ҳисобда, Европанинг топ-20 клубининг даромади 14 фоизга ошиб, 10,5 миллиард еврога етди. Тижорат даромадлари 2015/16 йилдан бери биринчи марта трансляция тушумларидан ошиб, энг катта даромадга айланди.

Энг даромадли клублар ўнлигига, шунингдек, “Барселона” (800,1), “Манчестер Юнайтед” (745,8), “Бавария” (744), “Ливерпуль” (682,9), “Тоттенхем” (631,5), “Челси” (589,4) ва “Арсенал” (532,6) кирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Сити Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг