“Ўт очиш вақти келди”. Рамзан Қодиров Ғарб давлатлари ҳақида кескин баёнот берди
Олам
−
18 июл 9667 1 дақиқа
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинага қурол-яроғ етказиб бераётган ва турлича қўллаб-қувватлаётган давлатларга ҳарбий йўл билан жавоб қайтаришга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 18 июль куни ўзининг Telegram-каналида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, пиёда аскарлар мамлакат Президенти Владимир Путиннинг буйруғи билан исталган кўрсатилган йўналишда ҳаракатланишга тайёр. Чеченистон раҳбари “НАТО ортига яшириниб, ҳеч тортинмасдан, очиқчасига ва тап тортмай” Украинага қурол, маълумотлар ва бошқа турдаги ёрдамларни тақдим этаётган давлатлардан бошлаш зарар қилмаслигини билдирган.
“Агар уларнинг ўзлари Россия содир бўлаётган воқеаларни сабр билан ва қўл қовуштириб кузатиб турмаслигини ҳеч тушуна олишмаётган бўлса, демак, буни уларга шунчаки ҳаммабоп, тушунарли тилда айтиб бериш вақти келди. Портловчи модда ҳидини сезишлари билан, Калашников овози ва Т-90 танкларининг тақиллашини эшитишлари билан ҳамма нарсани дарров тушуниб етадилар ва ҳақиқатга қайтадилар. Ўт очиш вақти келди, вассалом!” деб ёзди Қодиров.
Унинг қўшимча қилишича, Россия ҳозирги вақтда тинч аҳоли орасида минимал йўқотишлар билан эҳтиёткор жанговар ҳаракатлар олиб бормоқда.
“Аммо жанговар машинамизнинг тормозларини қўйиб юборишимиз билан барча ғарб етакчилари ўзларининг чуқур узрларини изҳор қилиш учун навбатга тизиладилар”, дейди Рамзан Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров билан Кремлда учрашув ўтказганди.
Live
Барчаси