Усмоновнинг FIE раҳбарлигига сайланиши демократик тарзда бўлди – Томас Бах
Спорт
−
06 Декабрь
2546Алишер Усмоновнинг Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимига сайланиши демократик тарзда ўтди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах маълум қилди.
4 декабрь куни FIE Усмоновнинг ташкилот президенти сифатидаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. У бу лавозимга 30 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган анжуманда сайланган эди. Греция вакили Эммануэл Кациадакис Усмонов фаолияти тўхтатилганидан кейин ФИE раҳбари вазифасини бажарувчи бўлди.
“Бу муҳим кўпчилик овозга эга бўлган демократик сайлов бўлди. Бугун эрталаб бизга маълум бўлишича, Усмонов Халқаро федерацияни ҳимоя қилиш учун аллақачон ўз ҳаракатларини амалга оширган”, дейди Бах.
Қайд этиш жоиз, Усмоновнинг FIE раҳбари лавозимига номзоди октябрь ойида қўйилган эди.
Маълумот учун, Усмонов 71 ёшда. У 2008 йилдан бери FIE'га раҳбарлик қилади, бироқ 2022 йилнинг 1 мартида у ўз ихтиёри билан ташкилот президентининг ваколатларини тўхтатиб туришга қарор қилди, Кациадакис сўнгги икки йил давомида федерация раҳбари бўлди. 2001-2009 йилларда Усмонов Россия қиличбозлик федерацияси президенти, 2005-2009 йилларда эса Европа қиличбозлик федерацияси раҳбари бўлган.
LiveБарчаси