Усмонхон Алимов Москвада даволанаётгани маълум бўлди
Жамият
−
23 Июль 2021 13010 1 дақиқа
Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг саломатлигини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажалари амалга оширилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мусулмонлар идораси муфтий Усмонхон Алимовнинг саломатлиги бўйича маълумот берди. Унга кўра, муфтий айни вақтда Москвадаги шифохонада даволанмоқда.
“Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари айни кунда Москва шаҳрида ўпка-қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқдалар. Ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Зарур, барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда.
Муфтий ҳазратларининг ҳақларига Аллоҳ таолодан шифои комил, тан-сиҳатлик, узоқ умр, мусулмон умматига ва халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишларини Яратган Парвардигордан илтижо қилиб қоламиз”, дейилади идора хабарида.
Маълумот учун, Усмонхон Алимов ҳозирда 71 ёшда. У 2006 йил 8 августда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига тайинланиб, 15 йилдан буён шу лавозимда самарали фаолият олиб бормоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025