Урушнинг бир йиллигида Зеленский яна халққа мурожаат қилди

Олам

image

Бугун, 24 февраль куни Украинадаги урушнинг бир йиллиги муносабати билан мамлакат раҳбари Владимир Зеленский ўз халқига мурожаат йўллади. Унинг мурожаати видеоси Президентнинг расмий вебсайтига жойлаштирилди.

Зеленский сўзи аввалида 2022 йил айнан шу куни халқига уруш бошланганини эълон қилганини эслади. Президент шу сана украиналиклар ҳаётида энг узун ва энг қийин кун бўлгани, ҳамма қўрқиб кетган, шокка тушган бўлсада, Украина халқи нима қилиш кераклигини ҳис қилганини айтди.

“Йўлларда тирбандликлар юзага келди, аммо кўплар қўлга қурол олиш учун йўл олди. Навбатлар юзага келди. Кимлардир чегарада турарди, аммо кўпчилик – ҳарбий комиссариат ва ҳудудий мудофаа қисмлари учун навбатда. Биз оқ байроқ кўтармадик, балки кўк-сариқ байроқни ҳимоя қилишга киришдик. Қўрқиб кетмадик, синиб қолмадик, таслим бўлмадик”, деган Зеленский. 

Шунингдек, у бир йил мобайнида душман билан самарали курашилгани, Россияга енгилмагани ва бу йил Украина учун ғалаба йили бўлишини айтди. 

“Бу барқарорлик йили бўлди. Лоқайд бўлмаслик йили. Мардонаворлик йили. Оғриқлар йили. Умидлар йили. Бардош йили. Бирдамлик йили. Унинг асосий натижаси – биз бардош бердик. Биз мағлуб бўлмадик. Ва бу йилда ғалаба қозониш учун барча ишни қиламиз!” дейди у.

Бундан ташқари, Украина етакчиси, Россия томонидан эгалланган ҳудудлардаги украинларга юзланиб, қандай қилиб бўлмасин барча ерларни озод қилинишини, Украинани ўз ҳолига қайтаришини айтди.

“Вақтинча оккупация остида бўлиб турган фуқароларимизга: Украина сизларни ташлаб қўймаган, сизни унутмаган, сиздан воз кечмаган. Қандай қилиб бўлса ҳам биз барча ерларимизни озод қиламиз. Украина қайтиши учун барча ишни қиламиз. Ва ҳозирда хорижга кетишга мажбур бўлганлар: сиз Украинага қайтишингиз учун барча ишни қиламиз”, дейди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин 21 февраль куни Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида ҳозирда Ғарб томонидан “антиРоссия” яратиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа бугунги кунда Украина деб аталадиган тарихий ҳудудларни Россиядан тортиб олишга қаратилганини айтганди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг